24 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Урбанизация
21 Фев  2020 3243

Тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этамиз!

Яшнобод туман ҳокимлиги янги барпо этилаётган ерусти метро йўлининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган 11,2 километр масофани янада обод этиш, аҳолига қулайлик яратиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этади.

Юқорида кўрсатилган метро йўли бўйлаб аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, дам олиш масканлари, болалар майдончалари, вело ва югуриш йўлаклари бунёд этиш кўзда тутилган, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳамкорлик қилиш истагидаги фуқароларимиз қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Тошкент шаҳар, Фарғона йўли 21 уй. Яшнобод туман ҳокимлиги. Ёки (71) 2839835;  (99898) 3111613 телефонлари орқали маъмурият билан боғланишлари мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech