02 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,8 °C

Агросектор
30 Мар  2020 958

Сув йўлларининг вақтида тозалангани фойда беряпти

Айни баҳор палласида қашқадарёлик мироблар томонидан ғалла ва тут кўчатларини суғориш, ғўза экиладиган майдонларга нам суви олиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Жумладан, Касби туманининг “Пахтакор” ҳудудидаги “Индорама Агро” МЧЖга ажратилган ер майдонларининг суғориладиган қисми 745 гектарни ташкил этади. Шундан 587 гектарига ғалла экилган. Унинг ярмидан кўпи шу кеча кундузда суғориб бўлинди. Шунингдек, ғўза экиладиган майдонларга ҳам нам суви берилди.

- Ҳудудимиздаги экин майдонлари Миришкор канали орқали суғорилади, - дейди бош мироб Салом Бобоев. - Кузги-қишки даврда барча сув йўлларини механизмлар ёрдамида тозалаганимиз ҳозир фойда беряпти. 57 нафар сувчи ўз юмушини қийналмай бажармоқда, дея хабар беради Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ) матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech