05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Воқеа-ҳодисалар
16 Мар  2020 374

Сурияда низолар бошланганига 9 йил бўлди

Сурияда бир нечта давлат ва яримҳарбийлашган турли диний гуруҳлар иштирокида кенг қамровли ички можаролар бошланганига  9 йил бўлди.

15 март, якшанба куни АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия биргаликда Сурия бўйича баёнот билан чиқди. Асад режими "шафқатсизлиги учун жавобгарликка тортилиши керак. Россия ва Эрон қўллаб-қувватловидаги Сурия режимининг ҳарбий ҳужумлари азоб-уқубат ва ижтимоий инқирозга олиб келди", дейилади баёнотда.

АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британия Сурия раҳбариятидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-сон резолюцияси бажарилишини талаб қилмоқда. Резолюция умуммиллий сулҳ эълон қилинишини, конституциявий ислоҳотлар ўтказилиши, мажбурий ушланган шахслар озод қилинишини ва эркин сайловлар ўтказилишини талаб қилади.

Сурияда барқарорлик ўрнатиш жараёнида донор мамлакатлар “ишончли ва қатъий сиёсий жараён” бошланганидан кейингина мамлакатни қайта тиклашда гуманитар қўллаб-қувватлаш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканликларини айтишади.

Баёнотда таъкидланишича, ўз режимини сақлаб қолиш мақсадида Башар Асад олиб бораётган кураш оқибатида 11 миллион киши, яъни мамлакат аҳолисининг салкам ярми ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди, ярим миллионга яқин  суриялик ҳалок бўлди.

2011 йил мартида “Араб баҳори” тўлқинида бошланган аксилҳукумат намойишлари Сурия шаҳарларида оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди. Ўша йил ёзида норозилик тўлқини ўзаро курашувчи кучлар ўртасидаги қуролли можарога айланиб кетди. Мухолифат президент Башар Асаднинг истеъфосини, 1962 йилдан бери давом этаётган фавқулодда ҳолат бекор қилинишини ва Сурияда демократик ўзгаришлар амалга оширилишини талаб қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech