23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Спорт
26 Фев  2019 1043

Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланди

Кеча пойтахтимиздаги Миллий стадионда Суперлига янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Аввалроқ, Суперлиганинг 2019 йилги мавсумида 14та клуб иштирок этшиши хабар қилинганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этган, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. 

 

Қуръага кўра Суперлиганинг биринчи турида қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди:

1-тур
“Сурхон” – “Металлург”

“Динамо” – “Насаф”

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор”

“Пахтакор” – “Локомотив”

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

“Андижон” – “Қизилқум”

АГМК – “Бухоро”
Эслатиб ўтамиз, 1-тур учрашувлар 8 март куни бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech