07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,1 °C

Хавфсизлик
4 Июн  2020 1865

Наманган вилоятидаги қўрқинчли ЙТҲ

Юк автомашина ҳайдовчиси тормоз тизими ишламай қолиши натижасида бошқарувни йўқотган. Натижада бошқа иккита юк автомашинасига урилиб, ёнғин юзага келган. Уч киши қурбон бўлган.

2020 йил 4 июнь соат 05:00 да Наманган вилояти Поп тумани «Кўшминор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Ош» автомобиль йўлининг 227 километрида 63 ёшли ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган «Самс» русумли юк автомашинани бошқариб кетаётганида, тормоз тизими ишламай қолиши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган бир йўла иккита «Isuzu» юк автомашинага бориб урилган. ЙТҲ оқибатида «Самс» юк автомашинанинг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Натижада «Самс» юк машина ҳайдовчиси ва «Isuzu» юк автомашинадан бирининг ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи «Isuzu» русумли юк автомашинанинг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Иккала «Isuzu» юк автомашиналари ҳайдовчилари ҳам 26 ёшда бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Транспорт воситаларингизда узоқ сафарга йўлга чиқишдан олдин транспорт воситангизнинг техник ҳолатини текшириб, транспорт воситасини ҳушёр ва сергак ҳолатда бошқариб, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га қатъий риоя қилишингизни сўраймиз, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech