22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Биласизми?
23 Авг  2019 621

Оғзи иккита ғалати балиқ

Америкадаги Платтсбург шаҳрида истиқомат қилувчи эр-хотин ов пайти оғзи иккита бўлган гулмоҳи балиғини тутишди.

Дебби Гедеснинг айтишича, эри билан Шамплейн кўлида балиқ овлашаётганларида гулмоҳи (форель) балиғини тутишган, деб хабар беради Daily Mail. Тутган ўлжасини айлантириб кўрган эр-хотин ҳайратга тушишибди, балиқнинг оғзи иккита экан. Энг қизиғи, оғиз бўшлиғининг иккаласи ҳам тўлақонли ривожланган. Уни бир неча марта суратга туширган Дебби балиқни яна кўлга қайтариб қўйиб юборибди.

Унинг сўзларига кўра, балиқ кўл сувининг ифлосланиши ёки бошқа балиқчи етказган жароҳат туфайли мутацияга учраган бўлиши мумкин. «Кўриниши ғалати бўлса-да, гулмоҳи балиғи жуда фаол ва соғлом эди», дейди Гедес.

 

facebook.com/Debbie Geddes сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech