29 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,7 °C

Кейинги авлод
15 Янв  2020 2172

Мамлакат ёш истеъдодларни кутиб олди

Ўзбекистоннинг бир гуруҳ ўқувчилари 9-14 январь кунлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтган математика, физика ва информатика фанлари бўйича 16-Халқаро Жаутик олимпиадасида (IZHO) иштирок этдилар.

Портал pv.uz/Правда Востока/ 15 январь. Олимпиадада Болгария, Дания, Бирлашган Араб Амирликлари, Мўғулистон, Непал, Норвегия, Руминия, Сербия, Туркия, Швеция ва МДҲ маммлакатларидан келган 600 қатнашчи 84 та гуруҳга бўлиниб иштирок этди.

Ушбу фанлар олимпиадаси 2005 йилдан бошлаб ҳар йили Алмати шаҳрининг республика физика-математика мактабида STEMга ихтисослаштирилган (табиий фанлар, технология, муҳандислик математика) мактаблар жамоалари иштирокида ўтказиб келинади.

Ўзбекистон вакиллари олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, 6 та медални қўлга киритди.

Халқаро Жаутик олимпиадаси ғолибларини тантанали кутиб олиш маросими Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида бўлиб ўтди.

Такидлаш жоиз, Элдор Нейматов, Жаҳонгир Норбоев ва Диёрбек Талибовлар 2016 йилда Талиандда, 2018 йилда Болгарияда ва 2019 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган Халқаро математика конкурси (IMC), 2019 йилда республика олимпиадаси медалларини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech