03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Транспорт
15 Июл  2020 601

Стикерлар: уларни алмаштириш керакми?

Расмий саҳифаларимиз, ижтимоий тармоқлардаги оммавий гуруҳлар ҳамда кенг жамоатчиликда Давлат хизматлари марказлари орқали берилган стикерлар машина сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда алмаштириб бериладими, деган саволлар кўпаймоқда.

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 1 августга қадар мамлакатимизда автотранспорт ҳаракати чекланди.

Бироқ, машиналар ҳаракатланиши учун ДХМлар томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилиши белгиланди.

Одатда, Марказларимиз орқали кўрсатиладиган ҳар бир хизмат аниқ регламент асосида амалга оширилади.

Стикерлар бериш хизмати эса Махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни билан тасдиқланган тегишли вақтинчалик тартибга асосан амалга оширилган.

Мазкур тартибда махсус рухсатнома берилган машиналар ўзгариши муносабати билан уларни қайта расмийлаштириш назарда тутилмаган.

Бундан ташқари, Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон йиғилиш Баёнига асосан махсус комиссиянинг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни ўз кучини йўқотган.

Давлат хизматлари марказлари орқали автотранспорт воситаларига стикерлар бериш 2020 йил 9 апрелдан тўхтатилган.

Маълумот учун, ҳар бир стикер голограммалар билан биргаликда my.gov.uz портали орқали алоҳида уникал рақам билан расмийлаштирилган. Унга киритилган маълумотларга ҳозирда Давлат хизматлари марказлари томонидан ўзгартириш киритишнинг техник имконияти мавжуд эмас.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech