07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
22 Мая  2020 404

АҚШ коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонда қўшимча маблағ ажратади.

COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида АҚШ ҳукумати Тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратишини эълон қилади.

Бу ва аввалроқ эълон қилинган маблағ билан АҚШ ҳукумати соғлиқни сақлаш ҳамда диагностика муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш учун маслаҳатлар ва техник кўмак бериш орқали Ўзбекистоннинг COVID-19 га қарши олиб бораётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда. USAID нинг Ўзбекистондаги дастурлари кенг кўламли тест ўтказиш учун лаборатория тизимларини тайёрлаш ҳамда вирус юқтириб олган беморларга оид ҳолатни яхшилашга ҳам ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, USAID дастурлари коронавирус тарқалишини тўхтатишга кўмаклашиш ва дезинформация ёйилишининг олдини олиш мақсадида аҳолининг заиф қатламларига аниқ ва тўғри маълумот етказиш орқали маҳаллий жамоалар билан муносабатларда ҳамкорлик қилмоқда.

COVID-19 тарқалишига қарши курашга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш билан бирга, USAID мамлакат иқтисодини диверсификация қилиш ва минтақавий савдони кучайтириш, саломатликка жиддий хавфларни бартараф этиш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондиришда ҳукумат имкониятларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда иш олиб бормоқда, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech