20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Хавфсизлик
19 Авг  2019 594

Новосибирск областида ЙТҲ қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор

Новосибирск областининг Карасукск районида микроавтобус билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлган ва тўққиз киши жароҳат олган. Бу ҳақда ТАСС Карасук тумани Ягона навбатчилик-диспетчерлик хизмати (ЯНДХ)га асосланиб хабар қилди.

Ўлган фуқаронинг Арманистонлик экани айтилмоқда. Жароҳат олган тўққиз киши орасида жумладан, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Новосибирск области ИИВ ББ матбуот хизмати маълумотига кўра, якшанба куни Новосибирскдан Карасукскка йўл олган микроавтобус ҳайдовчиси уни бошқара олмай қолиши натижасида транспорт воситаси йўл четидаги ариққа тушиб, думалаб кетган. Ҳодиса К17Р трассасининг 474-километрида содир бўлган. Натижада ҳайдовчи ва саккиз йўловчи жароҳатланди, бир йўловчи тез ёрдам машинасида вафот этди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech