05 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,2 °C

Саноат
14 Июл  2020 1523

«Орол артемия саноат» ДУК ташкил этилди

2020 йил 11 июлда Ҳукуматнинг 438-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» ДУК ташкил этилди.

«Орол артемия саноат» ДУКнинг асосий вазифаларидан бири артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши «Орол артемия саноат» ДУКнинг муассиси ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан «Орол артемия саноат» ДУКнинг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 11 нафардан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, артемия цисталари ноёб жонзот ҳисобланиб, улардан олинган маҳсулотлар асосан аквамаданият саноатида, агросаноат комплексида, фармацевтика, медицина ва косметологияда кенг қўлланилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech