23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Хавфсизлик
9 Янв  2019 1393

Сохта ички ишлар ходими пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўзини ички ишлар ходими деб таништириб, пул эвазига ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган шахс қўлга олинди.

Тошкент шаҳар, Сергели туманида яшовчи 29 ёшли Умида Х. унга ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 2 000 АҚШ доллари сўраётган “Юсуп” исмли шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича ИИВ ЎХБ Тошкент шаҳар бўлими ва пойтахт ИИББ ходимларидан ташкил топган тезкор-тергов гуруҳи суриштирув ишларини ўтказган. Натижада Умидадан пора талаб қилган шахс – 26 ёшли Қирғизистон Республикасидан келган, фуқаролиги бўлмаган ва Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи Юсупжан Р. эканлиги аниқланди. Шунингдек, ИИББ ходимларининг аниқлашларича, Юсупжан Р. илгари ҳам судланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий жавобгарликка тортилган.

Олиб борилган тадбирлар натижасида Юсупжан Р. ИИББ ходимлари томонидан ўз автомобилида келишилган маблағнинг бир қисми сифатида 1 300 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.   

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech