14 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Туризм
17 Июл  2019 1296

Самарқандда замонавий карвонсаройлар пайдо бўлади

BES Cultural Tourism Group (Хитой) бош директори раҳбарлигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати сурати.

Делегация аъзолари шаҳарда Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат қилаётган туристларга қулайлик яратиш учун ресторанлар, меҳмонхоналар, дўконларларни ўз ичига оладиган замонавий карвонсаройлар ташкил этишни таклиф қилдилар, дея хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Хитой томони ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Самарқанд инфратузилмасига қарийб 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр.

Буюк Ипак йўлидаги карвонсаройлар тармоғини қадимий карвон йўли йўналишлари бўйлаб Марказий Осиё мамлакатларининг қатор шаҳарларида амалга ошириш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech