31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Халқаро ҳамкорлик
6 Мар  2020 2335

Миллий палата ва БМТ структуралари келишдилар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси раиси Ровшан Изомов ЮНИСЕФ ва ЮНФПАнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари  вакиллари билан  музокара олиб борди.

Музокара давомида ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда вакциналарни сақлашга мўлжалланган совутгич омборлари қурилиши лойиҳаси ниҳоясига  етказилаётганлиги, уларнинг ҳарорати, вакциналарни сақлаш режимининг талаб даражасида бўлиши вакциналарнинг самарали таъсир кўрсатиши учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидланди. Зеро, гап болаларни эмлаш ҳақида кетмоқда.

Шунингдек Миллий палата ва унинг жойлардаги 14 та бўлинмалари ЮНИСЕФ га лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканликлари таъкидлади.

Музокара давомида шунингдек БМТ структуралари томонидан амалга оширилаётган,  жумладан минглаб аёллар саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган скрининг, бачадон бўйини ракини дастлабки босқичда аниқлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди.

Миллий палата Ўзбекистон халқини янада соғлом бўлиши ва шу билан бир қаторда гуллаб яшнашига хизмат қиладиган бундай лойиҳаларни тадбиқ этишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Ўзаро ҳамкорликни давом эттириш, лойиҳаларни амалга тадбиқ этишда халқаро даражадаги экспертларни жалб этган ҳолда аниқ  стратегия ва  қадамларни ишлаб чиқиш хусусида келишувга эришилди, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech