26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Мамлакатимизда
16 Янв  2020 760

КФМ ходимаси Ўзбекистон фуқаросини ҳақорат қилди

Бошқа миллатга мансублиги туфайли Виборг тумани давлат ва коммунал хизматлар кўрсатиш кўп функцияли маркази (КФМ)нинг 2-сектор ходимаси Ўзбекистон фуқаросига хизмат кўрсатишдан бош тортди.

Портал pv.uz/Правда Востока/16 январь. Бундай ҳурматсизларча муносабатдан хафа бўлган ҳамюртимиз Санкт-Петербургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Александр Шишловга мурожаат қилди.
Омбудсменга мурожаатда шундай таъкидланади: «Менсимаслигини намойиш этиб, инспектор С. аризани мутлақо ўйлаб топилган сабабларга кўра рўйхатдан ўтказишдан бош тортди ҳамда паспортим ва ҳужжатларимни қўполлик билан менга томон итқитиб юборди. Билдиришномамнинг тўғрилигини текширгач, ўз ишини виждонан бажарган бошқа бир инспекторни кутишга мажбур бўлдим».

Санкт-Петербург омбудсмени аризада келтирилган маълумотларни кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқди. Мурожаат қилган фуқаро қабулининг аудиоёзуви тинглангач, КФМнинг мансабдор шахси томонидан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этилгани тасдиқланди. Ходима интизомий жавобгарликка тортилди. Ўзбекистон фуқаросидан узр сўралди.

Келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун КФМ раҳбарияти томонидан фаолиятдаги қатъий алоқа тамойиллари ва нормаларига риоя қилиш мажбуриятлари, инсон қадр-қимматига ҳурматсизликка ва бошқа миллат қабул қила олмасликка йўл қўйиб бўлмаслиги борасида жамоа билан тушунтириш ишлари ўтказилди, дея келтирилади Санкт-Петербург Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили веб-сайтида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech