15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Транспорт
10 Июл  2020 476

Сотиб олинган чипталар куймайди

Республика махсус комиссияси қарори билан 13 июль, душанбадан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади. Чипта пуллари йўловчиларга қайтарилади.

10 июлдан 1 августга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ да 5 900 та чипта сотилган.

Сотиб олинган чипта пуллари йўловчиларга қайтарилади.

«Uzbekistan airways» АЖ томонидан эса «Тошкент-Нукус», «Тошкент-Урганч», «Тошкент-Термиз» йўналишларида 332 та авиачипта сотилган.

Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати 1 йилгача ҳақиқий ҳисобланади. Авиақатновлар тикланганда, йўловчилар аввал сотиб олган чипталари билан бемалол парвоз қилиши мумкин.

Автобусда ҳаракатланиш мақсадида июль ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари 1 августдан 10 августгача қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари қайтарилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech