03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Воқеа-ҳодисалар
4 Мая  2020 3238

Узоқдаги кўнглия яқин ватандошларимиз

Жанубий Кореядаги ватандошларимиз инсонпарварлик ёрдамига қўл чўзаётир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан  ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ  ҳаракати доирасида Сеулдаги Элчихонамиз томонидан Жанубий Кореядаги ватандошларимиз иштирокида 23 миллион Жанубий Корея вони (18,5 минг доллардан ошиқ) миқдорида маблағ йиғилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

4 майда йиғилган маблағ «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» Жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Ватандошларимиз Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазиятни эътиборга олиб, Рамазон ойида хайрия ёрдамини республиканинг ушбу ҳудудидаги тошқиндан жабрланган аҳолисини моддий ва маънавий қўллаш, шунингдек Сирдарё вилоятида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш  мақсадида жўнатиш истагини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech