20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Мамлакатимизда
13 Мая  2019 915

Соғлиқни сақлаш вазири: “фидойи ҳамширалар қаршисида ҳамиша таъзимдаман!”

Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги санъат саройида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, барча ҳамшираларни Халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлади.

– Замонавий тиббиётни ҳамширалар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Энг илғор технологияларга асосланган амалиётларни ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида патронаж ҳамшираларнинг ўрни беқиёс, – деди, вазир Алишер Шадманов. – Шу боис ҳам, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда олиб борилаётган тиббий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида ҳамширалик ишини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 май куни тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантиришга оид қарорига кўра, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг мутлақо янги тизими жорий этилди. Шу ўринда юртимизда уч юз минг нафардан зиёд ўз касбига садоқатли ҳамширалар тиббиётнинг турли бўғинларида самарали фаолият юритиб келаётганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунгача Тошкент тиббиёт академияси ва тиббиёт институтларининг “Олий ҳамширалик иши” бўлимларида анестезиология ва реанимация, хирургия, акушерлик ва менежмент каби қатор йўналишлар бўйича тўрт ярим минг нафар олий маълумотли бакалавр хамширалар тайёрланди, юзга яқин ҳамширалар магистр даражасига эга. Улар даволаш-профилактика муассасаларида бош, катта ва етакчи ҳамшира ҳамда тиббиёт институти ва коллежларида ўқитувчи сифатида фаолият юритмоқда. Яна бир эътиборли жиҳати, 18 нафар олий маълумотли ҳамшира тиббиёт соҳасида фалсафа доктори (PhD) илмий унвонига эга бўлди.

Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида ўтган йил давомида самарали фаолияти билан аҳоли саломатлигини сақлашда муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фидойи ҳамширалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech