11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Саломатлик
4 Июл  2020 394

Соғаювчилар сони бўйича рекорд янгиланди

Бугун Тошкент ва Наманганда 217 нафар бемор соғайиб, юртимизда соғайганлар сони 6 251 нафарга етди.

 

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 4 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 41 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 119 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 5 нафар, Наманганда 5 нафар, жами 217 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3 837 нафар бемор соғайди.

Наманганда эса COVID-19дан тузалганлар сони 286 нафарга етди.

Шу тариқа бугун Тошкент ва Наманганда 217 нафар бемор соғайди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич 27 июнда қайд этилган бўлиб, 202 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилганди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6 251 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech