05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,9 °C

Саломатлик
6 Июн  2020 439

Соғайиш давом этяпти

Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 3 268 нафарга етди.

Айни соатларда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72, кичиги эса 10 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 1 395 нафар ташкил этса, даволанаётганлар сони 563 нафарни ташкил этади.

Шундай қилиб, бугун 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3 268 нафарни ташкил этади. Шунингдек, бугун коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари 17 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар 4 064 нафарни ташкил этади.

Ҳозирда мамлакатимизнинг етти ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида жами 779 нафар бемор даволаняпти, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech