04 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Саломатлик
3 Июл  2020 374

Соғайганлар сони 6 000 нафардан ошди

Бугун учта ҳудуддан 187 нафар бемор соғайиб, юртимиз бўйича жами соғайганлар сони 6 минг нафардан ошди.

 

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 73 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 23 нафар, шаҳар 1 сон клиник шифохонасида 11 нафар, шунингдек, Навоийда 12 нафар, Қашқадарёда 45 нафар, жами 187 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3 625 нафар бемор соғайди.

Навоийда эса COVID-19дан тузалганларнинг сони 252 нафарга етди.

Қашқадарёда коронавирус инфекциясидан жами 119 нафар бемор соғайди.

Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 187 нафар бемор COVID-19дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6 034 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech