03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Саломатлик
30 Июн  2020 184

Соғайганлар сони 5 500 га яқинлашди

Бугун юртимиздаги турли тиббиёт муассасаларида 167 нафар бемор соғайди.

 

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 19 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 4 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 41 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, жами 167 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шу тариқа айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида COVID-19дан 3 234 нафар бемор соғайди.

Сурхондарё вилоятида эса коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 65 нафарга етди.

Бухоро вилоятида эса COVID-19дан тузалганларнинг сони 490 нафарга етди.

Наманган вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 281 нафарни ташкил қилмоқда.

Самарқанд вилоятида эса жами 393 нафар инсон касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 167 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5 496 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech