10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,1 °C

Саломатлик
4 Июн  2020 529

Соғайганлар 3 000 нафардан ошди

Наманган ва Самарқандда 21 нафар, Навоийда 42 нафар Тошкентда 43 нафар бемор тузалиб, юртимизда соғайганлар сони 3 000 нафардан ошди.

Наманганда 4 нафар, Самарқандда эса 17 нафар, Навоийда 42 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Наманганда жами касаллик қайд этилганлар 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди. Ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга анча яқин турибди.

Самарқандда тузалганларнинг ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда.

Самарқанд эндиликда 309 нафари соғайди.

Навоийда 42 нафар бемор тузалиб, вилоятда сўнгги икки кун ичида 84 нафар бемор соғайди

Тузалганларнинг 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Навоийда айни пайтда 96 нафари соғайган.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 5 нафар, жами 43 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалган беморларнинг 4 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида тузалганларнинг 4 нафари она ва бола (ҳомиладор она 25 ёшда ва боласи 4 ёшда) ҳамда 2 нафар ҳомиладор аёл. Қолган 1 нафари (27 ёшли аёл).

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1170 нафар бемор соғайган.

Шундай қилиб, бугун 106 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3 014 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech