13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,3 °C

Мамлакатимизда
19 Ноя  2019 482

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировга тегишли бўлган уй сотувга қўйилдими?

Тошкент шаҳридаги М.Улуғбек тумани, Садаф кўчаси, 5-берк, 7-9-уй Жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилди, деб хабар қилади ЎзА.

Нархни ошириб бориш тамойили бўйича аукционга қўйилган мазкур мулкнинг очиқ аукцион савдосига қўйилган бошланғич баҳоси 10 007 940 000 (ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг) сўм. Турар-жой биноси 10 та хонадан иборат.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарорига кўра, Яшнобод МИБ бўлими томонидан E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган мазкур турар-жой биноси айрим маълумотларга кўра, собиқ бош прокурор Рашид Қодировга тегишли бўлиб, унинг турмуш ўртоғи номида бўлган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech