22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,3 °C

Ижтимоий ҳаёт
12 Дек  2018 1315

Ёшлар тарбиясига тасир этадиган яна бир масала, буни бартараф этишнинг имкони борми?

Чилонзор туманидаги 101-сонли мактабнинг юзлаб ўқувчилари спиртли ичимликлар сотиладиган ва жойида қуйиб бериладиган кичик савдо дўконлари ёнидан ўтиб («Хирмонтепа» кўчаси бўйлаб таълим муассасасигача), дарсларга боради. Ва табиийки, ҳар куни бир хил, кийим-боши исқирт кишилар тўпланиб вино-ароқ қуйиб берадиган дўконларнинг очилишини кутаётган манзарага кўзлари тушади.

Бутун кўча бўйлаб ана шундай нуқталарнинг тўрттаси жойлашган. Уларнинг бари мактаб муассасасига яқин.

Бундай нуқталарнинг асосий мижозлари, ичимликсиз тура олмайдиган ва алкоголга буткул боғланиб қолган кишилардир. Бу ерда мижозларни атайлаб ичиришаётгандек тасаввур ҳам ҳосил бўлади. Сабаби сифатсиз, арзон ичимликни янаям кам пулга мўлжаллаб, граммлаб қуйиб беришади ва унга бонус сифатида газак ҳам таклиф этишади. Мабодо мижознинг тўлашга пули бўлмаса, насияга ҳам қуйиб бераверишади. Спиртли ичимликка муккасидан кетган кишига бошқа нимаям керак?..

«Болаларга сотилмагандан кейин бундай ичимлик қуйиш нуқталар уларга қандай салбий таъсири кўрсатиши мумкин?», дея эътироз билдирувчилар ҳам топилади. Олимлар яшаш тарзи ва жойининг инсон дунёқараши ҳамда келгуси ҳаётига таъсир кўрсата олишини исботлашган. Ҳар куни атрофида ана шундай хунук манзарани кўрадиган болакайларда яхши тасаввурлар шаклланиб боради, деб ким айта олади?

101-мактаб директори Светлана Абесламидзе вазиятни шундай изоҳлайди:

- Бундай вино-ароқ қуйиб берадиган дўконларнинг мактаблар яқинида бўлишига ҳамиша қарши бўлганман. Аммо бизга ҳеч ким қулоқ солмайди. Бу нуқталарда ҳамиша бақир-чақир, сўкинишу ҳақоратли сўзлар ишлатилади, ўзаро муштлашувлар содир бўлади. Фарзандларимиз бундай бемазагарчиликни кўрмаслиги керак.

Афсуски, бундай вазиятни Чилонзор туманининг қарийб барча кварталларида учратиш мумкин. Биргина «Чилонзор» савдо маркази ёнидаги кўча бўйлаб, 103 ва 162-мактаблар яқинида ана шундай нуқталардан бештаси жойлашган. Савдо нуқталарига рухсатномалар бериш ва жойларда назорат ўрнатиш ваколатига эга бўлган давлат идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам бунга тўсқинлик қилмайди. Бу, шунингдек, уларни йигирмага тўлмаганларга сотиш тақиқланиши, бундай объектларнинг таълим, спорт ва диний муассасалардан 500 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлашган бўлиши кераклиги келтирилган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунга ҳам зиддир. Қонун талаблари эса, сўзсиз бажарилиши лозим.

Андрей Светлов.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech