03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Мамлакатимизда
15 Июл  2020 623

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси оламдан ўтди

Анвар Курбанович қўмитага Ўзбекистон туризм соҳасида ислоҳотлар бошланган пайтда раҳбарлик қилган эди.

А. К. Шарапов ўз хизмат фаолияти давомида қатор давлат идораларида меҳнат қилган. Узоқ йиллар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида (1993-2014 йиллар), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида (2014-2016 йиллар), хусусан Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Анвар Курбанович Шарапов 2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган ва бир йил давомида ушбу лавозимда фаолият юритган. Анвар Курбанович Ўзбекистон туризм соҳасига ислоҳотлар бошланган даврда раҳбарлик қилган.

Унинг Қўмитадаги фаолияти давомида туризмни ривожлантиришга доир 20 га яқин норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таркиби тўлиқ шакллантирилган, вилоятларда ҳудудий департамент ва бошқармалар очилган, давлат унитар корхоналари ташкил қилинган.

Анвар Курбанович ҳамкасблари орасида фидойи меҳнати билан бир қаторда ўзининг инсоний фазилатлари билан ҳам ёдда қолган: оқкўнгил, самимий ҳамда шогирдларига доим ёрдамга шай инсон бўлган. Шу билан бирга, Шарапов туризм соҳаси тадбиркорларига доим ўз маслаҳатларини бериб келган, уларга йўл-йўриқ кўрсатган.

Анвар Шарапов фидокорона меҳнатлари учун «Дўстлик» ордени ва «Жасорат» медали билан тақдирланган.

А.К.Шарапов бир умрга ҳамкасбларнинг хотирасида меҳрибон ота ҳамда халқ дарди билан яшовчи жонкуяр раҳбар сифатида қолади, деб ёзади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жамоаси.

Аллоҳ охиратларини обод қилсин!

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech