23 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,7 °C

Транспорт
21 Фев  2020 2098

50 фоизга арзонлаштирилган авиачипталар

«Uzbekistan Airways» компанияси «Наврўз» байрамига йловчилар учун муносиб совға тайёрлади.

 Бунда «Наврўз» байрами муносабати билан барча ички рейслар учун чипталар 50 фоиз арзонлаштирилган нархда сотилади. Ушбу ҳолат 2020 йил 21-23 март кунлари амалга ошириладиган ички рейслар учун ҳаракатда бўлади. Бунда нархлар:

-  алоҳида йўловчилар учун 30 фоизга;

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, талабалар ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва бошқа тизимдаги ўрта махсус билим юрти ўқувчилари, учун 40 фоизга;

- икки ва ундан ортиқ (эр ва хотин, ота-оналар ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари ёки ота-оналардан бири ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари) учун 50 фоизга;

-нафақадагилар учун 50 фоизга;

- ногиронлар учун 50 фоизга;

- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун 50 фоизга;

- орденлар, ҳамда «Фидокорона меҳнати учун» ва «1941-1945 йиллардаги уруш ортидаги Фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун»  медаллари соҳиблари учун 50 фоизга;

- Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф қилишда иштирок этган шахслар учун 50 фоизга арзонлаштирилган.

Чипталар барча Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари учун бир хилда арзонлаштирилган нархда сотилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech