30 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,5 °C

Туризм
4 Мар  2020 5832

Сайёҳлар учун навигация тизими муҳим

«Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК томонидан сайёҳлар учун махсус белгилар жорий қилинди.  

Қояга чиқиш ва кемпинг учун мўлжалланган жойларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК томонидан махсус белгилар жорий этилди.  

Қояга чиқиш билан шуғулланиш ва чодирларни ўрнатиш (кемпинг)га мўлжалланган жойларга тегишли белгилар ўрнатилиши кўпдан бери долзарб эди. Шу муносабат билан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК томонидан Oʻz DSt 3331:2018 «Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар» давлат стандартига ўзгартириш киритилди. Стандартга навигация тизимининг иккита қўшимча ахборот белгилари киритилди.

 «Кемпинг учун жой» белгиси кемпинг жойлашган жойни кўрсатади. Мазкур белги магистраллар, автомобиль йўллари, шунингдек туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерларида қўлланилади.

«Қояга чиқиш жойи» белгиси ўз навбатида қояга чиқиш билан шуғулланиш мумкин бўлган тоғларнинг жойлашган жойига ишора қилади. Ушбу белгини туризм объектлари ҳудуди, туризм хариталари ва йўл кўрсаткичлари, навигация тахтачалари, тарқатма-ахборот нашрлари, йўналишни аниқлаш постерларида қўллаш мумкин.  

Мазкур навигация ва йўналиш тизими сайёҳларнинг кўзланган манзилларига осон етиб бориши учун қўлланилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech