21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Молия
8 Янв  2019 724

Сизга хизмат кўрсатаётган банкка эътирозингиз борми?

Тижорат банклари билан мижозлар ўртасида тузилган шартномаларни ўрганиш натижаларига кўра, банклар томонидан шартномаларга ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек, банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги ҳолатлари аниқланиб, бу банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилиши деб ҳисобланади, дея хабар тарқатди Марказий банк ўз телеграм каналида.

Қайд этилишича, бундай ҳолатларни бартараф этиш ва такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан барча тижорат банкларига тегишли кўрсатма берилган.

Кредит ёки депозит шартномангизда кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларни, шунингдек, банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар мавжуд бўлса, ушбу шартларни бекор қилиш юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат этишингиз мумкин.

Бундан ташқари, шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича банкка мурожаат этганингизда муаммолар юзага келса, у ҳолда Сиз Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона «Ишонч телефони» орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Фото: parvona.com

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech