23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,8 °C

Хавфсизлик
12 Июл  2019 470

Сирдарёда автобус ағдарилиб кетиб, йўловчилар жабр кўрди

11 июль куни соат 11:00ларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида “Гулистон карвон транс сервис” МЧЖ ҳайдовчиси 51 ёшли А.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автобус Янгиҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Душанбе-Тошкент” йўлида кетаётиб бошқарув йўқотилганлиги сабабли йўл четига чиқиб, ағдарилган.

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, автобусда 20 нафар йўловчи бўлган. Ҳайдовчи автобусни қизил рангли “Спарк” русумли автомашинаси сиқиб кетганлиги туфайли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини билдирган.

Натижада автобусда бўлган икки нафар аёл йўловчилар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, қолган 18 нафар йўловчиларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Ҳайдовчи А.А. жароҳат олмаган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech