26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Мамлакатимизда
2 Апр  2020 1072

Сирдарё вилоятида нархлар қандай?

Аҳолининг талаби юқори бўлган, ун, ўсимлик ёғи, картошка ва бошқа сабзавотларнинг нархларида ўзгариш борми?

Асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўйилганми? Бу борада аҳолининг кайфияти қандай?

Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида вилоят марказидаги ва чекка ҳудудлардаги савдо нуқталарига ташриф буюрдик ҳамда мавжуд ҳолатни ўрганишга ҳаракат қилдик, деб хабар беради Сирдарё вилояти ДСБ матбуот хизмати. 

Гулистон шаҳрининг Марказий деҳқон бозорида ҳар доимгидек мўътадил жараён. Расталар сабзавот маҳсулотлар билан тўла. Саросимада уларни қоплаб ҳарид қилаётган харидорлар кўринмайди. Ун, ёғ, гуруч, тухум ва шу каби маҳсулотлар ҳам дўконда етарли даражада, навбатда турганлар кўринмайди.

 Сайхунобод тумани деҳқон бозори ва «Sayxun Planet» савдо мажмуасида зарурий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўкин-сочин. Рўзғор учун нимаики керак бўлса барчаси мавжуд. Нархлар мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинмасдан аввал қандай бўлган бўлса, ҳозирда ҳам шундай. Навбатда туриб харид қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмайди. Картошканинг нархи 3 500 сўмдан сотилмоқда.

Янгиер шаҳар деҳқон бозорида маҳсулотларнинг тақчиллиги сезилмайди. Асоссиз миш-мишларга берилиб, нархларни сунъий ошириш ҳолатлари кузатилмайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини керагича харид қилсангиз бўлади, ҳеч қандай чеклов ёки тақчиллик мавжуд эмас. Бозорда харидорлар одатдагидан кам.

Сардоба тумани «Пахтаобод деҳқон бозори» да аҳвол қандй? Сардоба тумани вилоят марказидан энг олисда жойлашган туманлардан биридир. Бу ердаги Деҳқон бозори катта эмас. Лекин тўкин-сочинликда марказ бозорларидан қолишмайди. Мазкур бозорда ҳам харидорлар деярли кўп эмас. Нархларнинг ошганлиги кузатилмайди.

Бозордаги қишлоқ маҳсулотларининг 2 апрель куни кузатилаётган нарх-навоси:

1 килограмм картошка – 3 000-4 000 сўм;

1 килограмм пиёз – 1 500-2 500 сўм;

1 килограмм сабзи – 1 000-1 500 сўм;

1 дона тухум – 550-800 сўм;

1 килограмм гуруч – 5 000-12 000 сўм.

 Айтиш жоиз, барча бозорларда картошка, пиёз, сабзи каби сабзавотлар деҳқонлар томонидан мунтазам олиб келинмоқда, бозорнинг ўзида ташкил этилган захирани ишлатишга ҳожат йўқ, деб хабар беради ДСҚ матбуот хизмати Сирдарё вилоят ДСБ матбуот хизмати хабарига таяниб.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech