06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Туризм
6 Фев  2020 827

Сирдарё вилоятида меҳмонхона бизнеси такомиллашмоқда

Сирдарё вилоятида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Отельерлар ассоциацияси ҳамкорлигида меҳмонхоналар раҳбарлари ва ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё вилоятидаги меҳмонхоналарда хизмат сифатини яхшилаш, янги меҳмонхоналарни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Отельерлар  ассоциацияси фаолиятига доир тақдимот бўлиб ўтди.

Унда Ассоциациянинг мақсади ва вазифалари ҳамда режалари юзасидан батафсил маълумот берилди. Хусусан, Ассоциациянинг маҳаллий меҳмонхоналар саноатини ривожлантиришда, меҳмонхона хизмати сифатини яхшилаш ва кенгайтириш билан боғлиқ ишларда, меҳмонхона соҳасида халқаро ва миллий дастурларларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, бир сўз билан айтганда, меҳмонхоналар манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ҳақида сўз борди. Ўзбекистон Отельерлар ассоциация раиси Фарангиз Абдуллаеванинг таъкидлашича, Сирдарё вилояти Ўзбекистон Отельерлар ассоциацияси Ишчи гуруҳининг дастлабки йўналиши ҳисобланади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech