23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Хавфсизлик
21 Янв  2020 603

Сирдарёда фуқаро ЙПХ инспекторларига тан жароҳати етказди

2020 йил 20 январь куни соат 21:30ларда, Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳар ҳудуди бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат олиб бораётган Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХГ катта инспекторлари, Э. Парманов, С.Файзиев ҳамда туман ИИБ 2-сон маҳалла ИИБ ЙПХ ходими Ф.Алимбаевлар Сирдарё шаҳар Ўзбекистон шоҳ кўчасида “Нексия” русумли автомобилини тўтатишга уринганлар. Лекин ҳайдовчи, кейин маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ж.Ҳ., ўзи бошқариб бораётган автомашинани тўхтатмаган.

Шундан сўнг ходимлар тўхташ ишорасига бўйсунмаган транспорт воситасини Сирдарё шаҳар Янги Ҳаёт маҳалласидаги “Мега люкс” корхонаси ёнида тўхтатиб, текшириб кўрганларида автомобиль Янги Миришкор қишлоғида яшовчи, 1971 йилда туғилган Б.У.га тегишли, фуқаро Ж.Ҳ. эса уни ҳужжатларсиз бошқариб бораётгани маълум бўлган.

Ҳайдовчи Ж.Ҳ. бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлигини маълум қилиб турган пайтда, “Нексия” автомобили йўловчиси, Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.П. йўловчи ўриндиғи томонидан тушиб келиб, тиззаси билан, ЙПХ инспектори Э.Пармоновнинг қорин қисмига тепиб, кўкрак нишонини юлиб олган.

Шунингдек, ЙПХ инспектори сержант С.Файзиев фуқаро Ж.П.ни тинчлантирмоқчи бўлган вақтида, фаол қаршилик кўрсатиб, унинг ҳам кўкрак нишонини юлиб олиб, бармоғини қайириб синдирган. ЙПХ инспекторлари фуқаролар Ж.П. ва Ж.Ҳ.нинг шахсига аниқлик киритиш ва қонуний чора кўриш мақсадида Сирдарё тумани ИИБга олиб келганида, фуқаро Ж.П. ҳуқуқбузарлигини яна давом эттириб, сафдор Ф.Алимбоевнинг юз қисмига бир маротаба калласи билан уриб, тан жароҳати етказган.

Алкотестер кўриги эса фуқаро Ж.П. нинг “алкоголь мастлик” ҳолатида эканини аниқлаган.

Ҳозирда ходимлар бодикамералари хотиралари текширилиб, Сирдарё туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech