01 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,1 °C

Ижтимоий ҳаёт
20 Мар  2020 1876

Синовли кундаги саховат

Бугун шифокорларимиз «Биз сиз учун ишда қолдик, Сиз биз учун уйда қолинг» деб номланган ўзига хос челленж бошлагани ҳақида ёзган эдик.  Ушбу челленж ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва кўпчилик юртдошларимизни ҳам таъсирлантиргани рост.

Бу воқеадан руҳланганлар орасида «Havoqand People» компаниялар гуруҳи асосчиси («Les Ailes», «Chopar Pizza» ресторанлар тармоғи)  Аҳмад Мелибоев ҳам бор ва у ўзига хос ташаббус билан чиқди.

Бугундан бошлаб 1 апрелга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги штаби, Call-маркази ва ушбу инфекцияга чалинганликда гумон қилинган беморлар даволаш муассасаларида туну кун меҳнат қилаётган шифокорлар учун «Les Ailes», «Chopar» ресторанларидан бепул овқатлар етказилиши йўлга қўйилди.

Аҳмад аканинг айтишича, унинг жамоаси аҳоли саломатлиги учун курашаётган шифокорларга кўмакка тайёр ва уларга нонушта, тушлик ҳамда кечки овқатлар улар истаган вақтда етказиб берилади, деб хабар беради Koronavirusinfo.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech