26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Маданият
9 Ноя  2018 2727

Дўстлик симфонияси

Мамлакатимизда олиб борилаётган маданий-маърифий фаолиятга назар ташланса, мунтазам олдинга интилишни, халқаро ҳамкорликлар йўлга қўйилаётганини, миллий меросга ҳурмат ва ҳамиша янгиликка интилишни кузатиш мумкин. Пойтахтимизда ўтказилган V Халқаро симфоник мусиқа фестивали бунинг яққол мисолидир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган маданий-маърифий фаолиятга назар ташланса, мунтазам олдинга интилишни, халқаро ҳамкорликлар йўлга қўйилаётганини, миллий меросга ҳурмат ва ҳамиша янгиликка интилишни кузатиш мумкин. Пойтахтимизда ўтказилган V Халқаро симфоник мусиқа фестивали бунинг яққол мисолидир.

Бир неча ўн йиллар мобайнида, яъни 1998 йилдан, унда хорижлик санъат арбоблари – композитор, дирижёр ва мусиқашунослар ҳам иштирок этмоқда. Иштирокчи мамлакатлар географияси йил сайин кенгайиб, симфония ва яккаликда (камер) ижро этилаётган асарлар палитраси ҳам бойиб боряпти.

Мазкур тадбирни Маданият вазирлиги, Давлат консерваторияси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси кўмагида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ташкил этган. Мусиқа байрами яна ўз кўлами ва миқёси билан барчани лол қолдиради. Бу сафарги фестивалга Россия, Қозоғистон, Чехия, Испания, Австралия ва бошқа жами ўнта давлатдан етакчи композиторлар ва соҳа арбоблари таклиф этилди.

- Бу йилги дастур катта ва қизиқарли бўлди, - дейди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев. – Учта симфоник, иккита яккалик концертлари бўлиб ўтди, «Согдиана» ва «Omnibus» халқ чолғу оркестрлари биттадан чиқиш қилди. Шунингдек, фестивал доирасида Россия, Вьетнам, Австралия ҳамда Тожикистон композиторлари ассоциация ва уюшмалари раислари билан ҳамкорликда концерт, фестиваль, танлов, симпозиум ва анжуманлар ўтказиш борасидаги меморандумлар имзоланди. Жамоаларимиз хорижликлар билан ишлашга тайёр ва бошқа давлатлардан ўзларига бўлган қизиқшдан фақат хурсанд бўладилар.

Юқорида келтирилганларидан ташқари хорижлик композиторлардан До Хонг Куан (Вьетнам), Рашид Калимуллин (Россия), Андриан Петут (Австралия), мусиқашунос Хуршед Низомов (Тожикистон) маҳорат дарслари ва учрашувлар ўтказдилар.

- Тошкентга бундан ўн йил муқаддам келгандим, ана шу давр ичида пойтахтингиз бутунлай ўзгариб кетибди, - дейди Татаристон Республикаси композиторлари уюшмаси раиси, Россия ва Татаристон халқ артисти Рашид Калимуллин. – Шаҳар янада чирой очибди, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси биносини таниб бўлмайди. Мамлакатингизда маданият ва унинг арбобларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани яратилган шароит ва имкониятлардан ҳам кўриниб турибди. Ижод инсонларни нафақат битта давлат, балки бутун дунё миқёсида бирлаштиради.

Фестивалда республикамизнинг етакчи дирижёрлари, яккахон ижрочилари ва жамоалари ҳам иштирок этди. Концертлар ва тадбирлар Давлат консерваторияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси залларида бўлиб ўтди. Шунингдек, иштирокчилар билан Самарқандаги махсус Болалар мусиқа ва санъат мактабида ижодий учрашув ҳам ташкиллаштирилди.

Карина Алиева.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech