28 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
15 Июн  2020 1033

Альтернатив энергия таъминотига инновацион ёндашув

Швецияда биринчи бора, минораси ёғочдан ясалган, шамол турбинаси қурилди. Шамол генераторининг Modvion фирмасининг муҳандислари томонидан лойиҳаланган минораси ёғоч массивидан ясалган бўлиб, ўзининг мустаҳкамлигига кўра ўзининг металл аналогларидан сира қолишмайди.

Баланд металл миноралар юқоридаги секцияларни тутиб туриши учун йўғон асосни талаб қилади, бу эса уларнинг нафақат ишлаб чиқарилишини қимматлаштирибгина қолмай, балки уларни қурилиш майдончасига етказиб бериш учун ҳам жуда кўп куч ва маблағ талаб қилади. Бундан ташқари, бундай габаритли юкларни умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб ташиш ҳам кўпинча муаммоли бўлади.

Бунинг ўрнига Modvion пўлатга қараганда арзонроқ ва экологик жиҳатдан тозароқ материаллардан ясалиши мумкин бўлган модулли версиялар устида ишламоқда. Компаниянинг ёғочдан ясалган шамол миноралари 120 метрдан ортиқ баландликка мўлжалланган бўлиб, уларнинг штабелланувчан секцияларини умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб ҳеч қандай муаммоларсиз ташиб юришга имкон берувчи модулли ёндашув эвазига худди шунга ўхшаш пўлатдан тайёрланадиганларига нисбатан сезиларли даражада камроқ сарф-харажат талаб қилади.

Яна бир муҳим омиллардан бири шундаки, қурилиш бошланиши пайтидан улар углеродга нейтрал ҳисобланадилар: чунки ушбу минораларни ишлаб чиқаришда карбонат-ангидрид гази ҳавога чиқариб юборилмайди, деб хабар беради «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech