09 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Агросектор
19 Апр  2019 1695

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ташкил этилди

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (327-сон, 17.04.2019 й.)

Қарор билан Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ташкил этилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Филиалнинг асосий вазифаси ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, юкори ҳосилли, касалликларга чидамли, гуручининг юқори сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи шоли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ҳисобланади.

Қарор билан 2019-2021 йилларда Филиални ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида шоличилик соҳасидаги илмий-тадқиқотлар жаҳон андозалари асосида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech