23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Хавфсизлик
25 Мар  2019 584

Шоколад қутисидан гиёҳвандлик воситаси чиқди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида Тошкент ҳалқаро аэропорти орқали юртимизга наркотик моддаларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

 

Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, Хориждан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро  З.Қ. (исм-шарифлар ўзгартирилган) “яшил” йўлакдан ҳаракатланиш чоғида тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганда унинг юклари орасида 34 дона рангсиз пакетчаларга қадоқланган ҳолда  шоколад қутисига солинган шубҳали моддалар борлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу  фуқародан ашёвий далил сифатида олинган моддалар вазни 200,75 граммни ташкил этувчи опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги тасдиқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech