24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,5 °C

Спорт
14 Фев  2019 912

Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпионлик камари учун жанг қилади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (15-0, 14 КО) 15 февраль куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Шу куни Шоҳжаҳонга америкалик енгилмас боксчи Майкал Фокс (19-0, 5КО) рақиблик қилади. Жанг АҚШнинг Канзас штатининг Мулвейн шаҳридаги “Канзас Стар“ аренасида ўтказилади.

GoSport.uz интернет-нашри берган хабарга кўра, мазкур беллашув супер енгил вазн тоифасининг IBF International чемпионлик камари учун кечади. Жанг 10 раундга мўлжалланган.

Шоҳжаҳон Эргашев IBF йўналишининг январь ойи учун янгиланган рейтингида бир поғона кўтарилиб, 11-ўринга жойлашган. Фокс нуфузли йўналишлар рейтингида қайд қилинмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech