09 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3 °C

Шинжон палатаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида кўргазма ўтказилмоқда

Хитой Халқ Республикасининг Шинжон палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Кичик бизнес жиҳозлари ва буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада бетон блоклар, майсазор плиталари, қурилиш материаллари, қадоқлаш материаллари, электр жиҳозлари, тиббий асбоблар, пластмасса, тўқимачилик, шунингдек қишлоқ хўжалиги, логистика, машинасозлик каби турли соҳаларда ишлайдиган Хитойнинг 40 дан зиёд етакчи компаниялари ва 100 дан ортиқ маҳалий тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Кўргазма домрасида озиқ-овқат ва қадоқлаш, қурилиш ва қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги технологиялари, тўқимачилик, кийим-кечак ва поябзал, транспорт хизматлари, консалтинг хизматлари, кимё саноати, соғлиқни сақлаш маҳсулотлари, металл тармоқларни сотиш, энергетика, пўлат конструкциялари ва бошқа кўплаб соҳаларга оид маҳсулот ва технологиялар намойиш этилмоқда.  

Ташриф буюрганлар, маҳсулотлар ва етказиб берувчилар тўғрисида маълумот олиши, ишлаб чиқарувчи билан тўғридан-тўғри “В2В” йиғилишларида компания вакиллари билан мулоқот қилиб янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиши ва норасмий муҳитда қизиқишларини муҳокама қилиш имконига эга бўлмоқда.

Кўргазма 14 ноябрга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech