05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Транспорт
16 Мар  2020 384

Қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади

«Тошкент» автовокзалидан шаҳарлараро йўналишларда яна қўшимча автобуслар қатнови жорий этилади.

«Тошкент» автовокзалидан кунига шаҳарлараро 17 та йўналиш бўйича 35 та қатнов орқали 1 800 нафар йўловчи ташилган бўлса, йўловчилар оқимининг бирдан ортиши сабаб 15 мартдан «Uzautotrans service» корохонаси яна қўшимча 35 та қатновни йўлга қўйди. Жами 70 та қатнов орқали ҳозирда 4 000 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.     

Хабарингиз бор, 16 мартдан барча таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилади.

Республикамиз вилоятларига борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Тошкент» автовокзали 24 соат давомида фаолият юритади. Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда «Тошкент» автовокзалидан шаҳарлараро йўналишларда яна қўшимча автобуслар қатнови жорий этилади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech