16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,6 °C

Биласизми?
18 Окт  2019 434

ШҲТ давлатлари махсус хизматлари 2018 йил давомида 600 террорчини қўлга олди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари махсус хизматлари 2018 йилда халқаро террористик ва диний-экстремистик ташкилотларнинг 600 нафардан зиёд иштирокчиларини қўлга олди, дея хабар беради Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсовнинг маълумотига таянган РАА «Новости».

Жумахон Ғиёсов 15-17 октябрь кунлари Россия ФХХ ҳамкор-махсус хизматлар, хавфсизлик органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг Сочидаги йиғилишида иштирок этди. Жума куни МАТТ веб-сайтида унинг чиқиши эълон қилинди.

«Халқаро террорчилик ташкилотлари ва улар билан боғлиқ ваколатли органлар фаолияти тўғрисида фаол ахборот алмашиш натижасида 2018 йилда халқаро террористик ва диний-экстремистик ташкилотларнинг 600 дан ортиқ аъзолари қўлга олинди», дейди Ғиёсов.

МАТТ маълумотига кўра, ШҲТ давлатларининг махсус хизматлари ўтган йили 360 дан ортиқ террористик ҳужум олдини олган ва диний-экстремистик жиноятларга тайёргарлик жараёнини тўхтатган, 170 дан ортиқ қўлбола портловчи мосламани мусодара қилган, террорчилик ва экстремистик контентга эга 165 минг интернет-ресурсдан фойдаланишни чеклаб қўйган.

«ШҲТ МАТТ форматида ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига янги таҳдид ва хавф-хатарлар юзага келишини мониторинг қилиш ва тезкор жавоб бериш механизми яратилди ва самарали фаолият кўрсатмоқда», дея қўшимча қилади Ғиёсов. У ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари доимий фаолият кўрсатувчи экспертлар гуруҳлари ташкил этилгани, уларнинг йиғилишлари режали асосда ўтказилаётганини таъкидлади.

Ғиёсов ШҲТ МАТТ икки томонлама стандартлар ва террорчиларни «ёмон» ва «яхши»га ажратишнинг қабул қилинмаслиги асосида аксилтеррор тармоғини яратиш манфаатлари йўлида ихтисослашган халқаро тузилмалар билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech