05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Халқаро ҳамкорлик
1 Мая  2019 2650

Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Императорига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг бир юз йигирма олтинчи Императори сифатида тахтга ўтиргани муносабати Япония Императори Нарухитога самимий қутловлар ва энг эзгу тилаклар битилган мактуб йўллади. 

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Нарухитонинг “Рейва” деб ном олган ҳукмронлик даврида Япония барқарор ва уйғун ривожланишига, мамлакатнинг жаҳондаги етакчи ўрни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

“Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади”, - деб таъкидлаган Президентимиз ўз қутловида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech