12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9 °C

Халқаро муносабатлар
1 Авг  2019 783
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Ғалаба монументига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига расмий ташрифи бошланди. 

Давлатимиз раҳбари Минскка келгач, анъанага кўра, Беларусь пойтахтидаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул аскарларининг тантанали марши бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий воқеалари 1 август куни бўлиб ўтади. Мустақиллик саройида Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Президентлар Минскда очилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюрадилар. Ташриф дастуридан Беларусь юқори технологиялар парки фаолияти билан танишиш ҳам ўрин олган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech