24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Маданият
27 Апр  2019 1171

“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш бўйича низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (354-сон, 25.04.2019 й.) билан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

Низомга мувофиқ, фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида Маданият вазирлиги томонидан ўтказилади.

Танловда иштирок этувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- концертларда чиқиш тажрибасига эгалиги;

- танлов ва фестивалларда қатнашганлиги;

- маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фестиваль дирекциясининг тавсияномасига эгалиги;

- ёши 18 ёшдан юқори бўлиши.

Танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнигача info@sharqtaronalari.uz манзилига ҳужжатларни юбориши лозим.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech