22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1 °C

Саломатлик
10 Сен  2019 896

Соғлом ва тўлақонли ҳаёт учун имконият

Бугун Тошкентда “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019” мавзуида I Миллий республика конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Российский экспортный центр" АЖ кўмагида ташкил қилинди. Унда беморларни реабилитация қилиш бўйича Россиянинг энг сўнгги рақамли компьютерлаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон реабилитация саноатини ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Ушбу тизим Россия фанлар академияси Академиги Константин Лядов раҳбарлигидаги илмий гуруҳ бошчилигида «МедИнвестГрупп» компанияси иштирокида ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда мазкур ишланмани неврология, кардиология, травматология йўналишлари бўйича амалиётга тадбиқ этиш режалаштирилган.

Маълумки, Ўзбекистонда ҳар йили инсульт билан касалланган 46 минг нафарга яқин беморлар, бош мия жароҳатларидан кейинги 13 минг нафарга яқин беморлар реабилитацияга муҳтож. Республикамизда реабилитация муолажаларига бажарилиши керак бўлган 700 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилишмоқда. Айни пайтда, амалдаги реабилитация марказларининг ўтказиш қуввати эса – атиги йилига 20 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолган. Шу боис, Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, ушбу соҳада жаҳондаги энг яхши тажрибани ҳисобга олган ҳолда, реабилитация тизимини комплекс тарзда ислоҳ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахасслари биринчи босқичда хорижий мутахассисларнинг реабилитация тизимини модернизациялашга оид қатор таклифларини кўриб чиқдилар. Улар орасида Россия фанлар академияси Академиги Константин Викторович Лядов раҳбарлигидаги илмий гуруҳ бошчилигида «МедИнвестГрупп» компанияси иштирокида ишлаб чиқилган ишланма айниқса, уларнинг эътиборини тортди.

“Ушбу конференция Ўзбекистон олдида турган жуда муҳим муаммоларни ҳал этишга чақирилган – деб таъкидлайди академик Лядов. – Конференцияда биз бутун дунёда қўлланадиган замонавий қўлланма ва технологияларни намойиш қилдик.  Шуни таъкидлаш керакки, сўнги йилларда тиббиёт нейрохирургия, кардиология, травматология соҳаларида сезиларли ютуқларга эришди. Бизнинг вазифамиз — уларни Ўзбекистон бўйлаб татбиқ этиб, уларнинг қайсилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш маркази тартибига киритиш учун мақбул эканлигини биргаликда мулохаза қилишдир.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech