29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Энергетика
15 Апр  2020 653

Шамол электр станцияси учун тендер

Ўзбeкистонда шамол элeктр станцияси қурилиши учун биринчи тeндeр бошланди.

Ўзбекистонда биринчи шамол электр станциясини қуриш лойиҳасида иштирок этишдан манфаатдор бўлган инвесторлар буюртмаларини 2020 йил 13 майгача топширишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларни ушбу лойиҳа бўйича объектларни ривожлантириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва улардан фойдаланишда иштирок этишга таклиф этади.

Ушбу шамол энергияси лойиҳаси бўйича биринчи тендер Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кўмаги билан умумий қуввати 1 ГВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилади.

Қизиқиш билдириш ҳақидаги таклифларни қабул қилиш 100 МВт шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер савдоларнинг эълон қисмидир. Тендер 2 босқичда ўтказилади, улар орасида малакали танлаш ҳамда техник ва тижорат таклифларни кўриб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қараўзак туманида ушбу шамол электр станциясини ва тегишли инфратузилмани қуриш учун жой танланган. Айни пайтда ушбу ҳудидда экологик тадқиқотлар ва қушларнинг миграциясини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, биринчи электр станцияси қуриладиган майдон яқинида умумий қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун шунга ўхшаш тендер ўтказилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган, қайта тикланадиган энергия манбаларини жалб қилиш бўйича кенг кўламли стратегиянинг бир қисмидир.

Умуман, ушбу стратегия мамлакатда иқтисодий ўсиб бораётган электр энергияси истеъмолини қондириш учун келгуси 10 йил ичида қуввати 3 ГВт гача бўлган шамол электр станциялари қурилишини кўзда тутади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech