20 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Мамлакатимизда
9 Апр  2019 474

Шаҳрисабзда “Мен солиқ тўловчи” акциясига старт берилди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан 8-11 апрель кунлари Шаҳрисабз, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида Мен солиқ тўловчи Я налогоплательщик шиори остида ёшлар ўртасида солиқ маданиятини шакллантиришга қаратилган акция ўтказилмоқда.

 

Бугун Қашқадрё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мазкур акцияга бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талаба-ёшлари, Давлат солиқ қўмитаси ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, ижодкор зиёлилар, ўзбек эстрадасининг таниқли намояндалари иштирок этди.

Акция давомида давлат солиқ органлари ходимлари ёшларга қизиқарли ва қулай муҳитда солиқлар ҳамда солиққа тортишнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди, турли викториналар ўтказилди, “Мен солиқ тўловчи”, “Я налогоплательщик” хештеглари остида ижтимоий тармоқларда селфилар танлови ташкил этилди. Энг креатив ҳамда мазмунли изоҳга эга селфи соҳибларига совғалар топширилди. Шунингдек, бўлғуси солиқ тўловчиларга “Темур тузуклари” китоблари тақдим этилди.

Бундан ташқари, акциянинг фаол иштирокчилари ва танлов ғолиблари ёзги таътил даврини мароқли ўтказишлари мақсадида “Хумсон” дам олиш оромгоҳига таклиф этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech