05 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Туризм
3 Июл  2020 448

Шаҳрисабз дунё мақомчиларини кутади

Шаҳрисабзда II мақом санъати халқаро анжумани ўтказилади.

Бу йил ҳам «II Халқаро мақом санъати анжумани 5-10 сентябрь кунлари «Фестиваллар шаҳри» – Шаҳрисабзда ўтказилади.

Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилиб, тегишли ташкилотларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

-Анжуман доирасида ўтказиладиган барча тадбирлар, тайёргарлик жараёнлари, ҳудудлардан ташриф буюрувчиларнинг иштироки санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилади, -дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Жалалов. –Хорижлик иштирокчилар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимларини ундирмасдан расмийлаштириб берилади.

Эслатиб ўтамиз I халқаро мақом санъати анжумани 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида ўтказилган бўлиб, унда жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этганди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech