27 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,5 °C

Спорт
11 Дек  2019 1203

Шаҳрам Ғиёсов Токиодаги олимпиадада иштирок этмоқчи

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов яна ҳаваскор боксга қайтмоқда, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет нашри.

Маълум бўлишича, Шаҳрам 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларида иштирок этмоқчи. Шу сабабдан у февралда Хитойда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига саралаш турнирида -69 кг вазнда иштирок этиши режалаштирилмоқда. Айни вақтда у терма жамоа билан бирга Янгиободдаги базада машғулотлар олиб бормоқда.

«Рио олимпиадаси вақтида менинг шарафимга мадҳиямиз янграб, байроғимиз юқори кўтарилишини хоҳлаганман. Аммо бир қадам қолганда бу иш амалга ошмай қолди. Энди буни Токиода амалга оширмоқчиман. Ҳозирча спортдаги армоним Олимпиада чемпиони бўлиш, бунга ҳам етишмоқчиман», дея гапириб ўтган Ғиёсов интервьюларининг бирида.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда 9та жанг ўтказишга улгурган бўлиб, WBA International чемпионлик камари соҳиби ҳам саналади. Профи-боксда 15та ва ундан кам жанг ўтказган боксчиларга ҳаваскор боксда ҳам иштирок этиш учун имконият берилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech